locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неъматуллоҳ Рустамжонов машҳур бўлиб кетган қош қоқишини изоҳлади

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Неъматуллоҳ Рустамжонов машҳур бўлиб кетган қош қоқишини изоҳлади
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон U17 терма жамоаси дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов Тошкент халқаро аэропортидаги тантанали маросимдан кейин, журналистлар билан кичик суҳбат уюштирди:

Жуда ҳам қийин бўлди. Бу йўлга биз икки йилдан бери тайёрланамиз. Албатта, финалда ҳам шунақа муҳит, шунақа атмосфера бўлишини билган эдик ва шунга тайёргарлик кўрган эдик. Уч йилдан бери қилаётган меҳнатларимиз бекаорга кетмади. Худога шукур. Бундан кейинги Жаҳон чемпионатида ҳам яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз.

Финалга руҳий жиҳатдан юз фоиз тайёр эдик. Болалар билан ўзаро гаплашганимизда ҳеч қандай ҳаяжон йўқ эди, лекин масъулият бор эди. Ҳаяжон ёки қўрқувга ўхшаш нарсалар йўқ эди.

Қош қоқиш нимага ишора эканлигини айтадиган бўлсам, араб ўйинчиси олдимда бақириб ётган эди, уни кайфиятини кўтариш учун қўшимни қоқдим ва эвазига у ҳам кулиб қўйди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг