locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неъматуллоҳ Рустамжонов «Андижон»ни тарк этди

Жорий йил бошида “Андижон” сафига қўшилган 18 ёшли иқтидорли дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов жамоамизни  тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неъматуллоҳ Рустамжонов «Андижон»ни тарк этди
photo: Andijon fk

Неъматуллоҳ Рустамжонов Андижонни тарк этди

Жорий йил бошида “Андижон” сафига қўшилган 18 ёшли иқтидорли дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов жамоамизни тарк этди.

Ўзаро келишувга асосан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва у кейинги фаолиятини про лигада “Республика ФА” жамоасида давом эттиради.

"Андижон" клуби терма жамоаларимиз манфаати йўлида айнан термага номзод ёш футболчиларни ҳам янада етарли даражада ўйин амалийотига эга бўлиши тарафдори.

Неъматуллоҳ “Андижон” U21 таркибида 14 та ва жамоанинг асосий таркибида Ўзбекистон Кубоги доирасида 1 та учрашувда майдонга тушди", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Биз Рустамжоновнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг