Неъматилло Қутибоев «Орол» бош мураббийлигидан кетди
У 2022 йилдан бери Нукус клубини бошқариб келаётганди.
photo: Aral fk
Неъматилло Қутибоев «Орол» бош мураббийлигидан кетди. У 2022 йилдан бери Нукус клубини бошқариб келаётганди.
Нукуснинг «Орол» клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бош мураббий Неъматилло Қутибоев ўз аризасига кўра, ишдан кетган.
Нукус клуби Про лига 16-турида «Олимпик-MobiUz»га қарши беллашувда мағлуб бўлди. Шунингдек, тажрибали мураббий ишдан кетишга қарор қилган. У 2022 йилдан бери «Орол»ни бошқариб келаётганди.
Маълумот учун, жамоа ҳозирда Про лига турнир жадвалида 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор