locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неманя Чаласан “Андижон”да тўп суради

Андижон мухлислари учун кейинги расмий хабарни маълум қиламиз.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неманя Чаласан “Андижон”да тўп суради
photo: Andijon fk

Жорий йилги мавсумни Қозоғистоннинг “Элимай” клубида ўтказган легионер - ҳимоячи Неманя Чаласан “Андижон”нинг янги аъзосига айланди.

У 1996 йилнинг 17-март санада Сербияда таваллуд топган. Фаолияти мобайнида Сербиянинг “Бачка Суботица”, “Спартак”, “Чукарички”, Португалиянинг “Шавиш” ва “Лейшош” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Охирги клуби эса юқорида айтиб ўтганимиздек, “Элимай” ҳисобланади.

Чаласан Қозоғистон премьер-лигаси ва Кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб, 28 та учрашувда майдонга тушган ва 4 та голли узатмани бажарган. Умумий ҳисобда эса ушбу ҳимоячи ҳозирга қадар фаолияти давомида 229 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 6 та гол урган ва 9 та голли пас берган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг