Неймарнинг жароҳатдан тиқланиш жараёни ижобий томонга ўзгармоқда
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатидан сўнг тиқланиш жараёнини давом эттирмоқда. Сўнгги тиббий кўрик натижалари ижобий динамикани кўрсатган, бу эса футболчининг яқин орада майдонга қайтиш имкониятларини оширмоқда. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси хабар берди.
«Текширувлар даволаниш жараёни муваффақиятли ва кутилган кўрсаткичларга мос равишда кетaётганини кўрсатди. У Бразилия терма жамоаси тиббий штаби томонидан режалаштирилган тиқланиш ва жисмоний тайёргарлик жараёнини давом эттиради», — дейилади Бразилия футбол конфедерацияси баёнотида.
34 ёшли форвард терма жамоанинг сўнгги иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. У жорий мавсум давомида бир неча бор соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди.
Маълумот ўрнида, Карло Анчелотти қўл остидаги Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини Марокашга қарши ўйин билан бошлайди, шундан сўнг Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушади.