locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймарнинг отаси ўғлининг келажагига ойдинлик киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймарнинг отаси ўғлининг келажагига ойдинлик киритди
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди. Бу ҳақда футболчининг отаси Неймар да Силва хабар берди.

“Унинг “Сантос”да қолиши учун яхши имконият бор. Мен бунинг устида ишлаяпман. Шу билан бирга, бозорда қизиқиш борлигини ҳам кўряпман. Биз шу ҳафта охирида Майамига клублар билан гаплашиш учун борамиз. Уларга қулоқ тутиб, нима қилиш кераклигини ҳал қиламиз.

Ҳа, Европанинг клубларидан ҳам қизиқиш бор. Улардан баъзилари Чемпионлар Лигасида ўйнайди. Улар Неймарнинг ажойиб мавсум ўтказишга қодир деб билишади. Аммо Бразилия бозори ҳам қизиқ”, — дейди Неймар да Силва.

Маълумот учун, 33 ёшли бразилиялик ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 12 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг