Неймар: «Жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман, кейинги ўйинга ҳам тайёр бўламан»
«Сантос» ҳужумчиси Неймар жароҳатидан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.
«Жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳар куни яхшиланяпганимни сезяпман. Бу жароҳат безовта қиладиган ҳолат, лекин у мени тўхтата олмайди. Кейинги ўйинга ҳам тайёр бўламан», — деди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар чап тиззасидан жароҳат олганди, шунинг учун мавсум якунига қадар майдонга тушмаслиги ва 2025 йилда яна ўйин ўтказмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Сантос»нинг тиббий штаби футболчига операция қилишни тавсия қилган, бироқ бразилиялик ҳужумчи чемпионатнинг охирги турларида майдонга чиқишни истаяпти, чунки жамоа Серия A’да ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашяпти.
Жорий мавсумда Неймар клуб даражасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатма берди.