locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар жароҳатидан сўнг Бразилия терма жамоасининг умумий гуруҳдаги илк машғулотини ўтказди

Мундиалнинг иккинчи турида Бразилия Гаитига қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар АҚШда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида жамоанинг умумий гуруҳдаги илк машғулотида иштирок этди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерациясининг (CBF) X ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.

34 ёшли ҳужумчи Нью-Жерсидаги машғулот маркази майдонига жамоадошлари билан биргаликда чиқди. Бу унинг жорий йилнинг 17-май куни болдир мушагидан олган жароҳатидан кейинги илк машғулотидир.

Неймар ўнг оёқ болдир мушагидаги жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ушбу жароҳат сабабли у Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасида Марокашга қарши кечган илк учрашувини (1:1) ўтказиб юборган эди. Унинг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган ва 20-июн куни Гаити терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсдаги иштироки ҳозирча савол остида турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг