locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар жаҳон чемпионати вақтида 880 минг еврога соат сотиб олди

Неймар қимматбаҳо қўл соатлари коллекцияси билан ҳам машҳур.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар жаҳон чемпионати вақтида 880 минг еврога соат сотиб олди
ФОТО: Getty images

Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Жаҳон чемпионати–2026даги дам олиш кунида қимматбаҳо харидни амалга оширди.

A Bola маълумотига кўра, 34 ёшли форвард Нью-Йоркдаги машҳур Jacob & Company заргарлик дўконига шахсан ташриф буюриб, қиймати 880 минг евро бўлган янги қўл соатини харид қилди.

Харид жараёни видеога олинган ва бренднинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган. Видеода Неймар ва компания асосчиси Жейкоб Арабо TikTok'да оммалашган вирусли трендда иштирок этгани сабабли ролик кенг тарқалди.

Неймар қимматбаҳо қўл соатлари коллекцияси билан ҳам машҳур. Унинг шахсий тўплами бир неча миллион евро баҳосида экани айтилмоқда. Коллекциядаги айрим эксклюзив намуналарнинг қиймати 2 миллион евродан ҳам ошиб кетади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг