locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар яна жароҳат олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар яна жароҳат олди
ФОТО: Getty Images
Бразилия А серияси
16.04.2025, Як.
Сантос
2
Атлетико Минейро
0

Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар ички чемпионатнинг 4-туридан ўрин олган “Атлетико Минейро”га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг март ойидан бери безовта қилиб келаётган чап сон қисмидаги жароҳати яна қайталанган. Айнан шу жароҳат сабаб Неймар ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Колумбия ва Аргентинага қарши баҳсларини ўтказиб юборганди.

Маълумот учун, “Сантос” Бразилия чемпионатининг жорий мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг