locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар яна жароҳат олди ва 2025 йилнинг охиригача сафдан чиқди

Бразилиялик ҳужумчи жамоасига муҳим паллада ёрдам бера олмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар яна жароҳат олди ва 2025 йилнинг охиригача сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

«Сантос» ҳужумчиси Неймар чап тиззасининг мениск жароҳати сабаб 2025 йил охиригача майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Неймар Бразилия А Сериясининг 35-тури олдидан чап тиззасида оғриқ сезган ва «Интернасионал»га қарши ўйинни шу сабабли ўтказиб юборган. Дастлаб жароҳат жиддий эмас деб баҳоланган, бироқ текширувлар унинг кутилганидан оғирроқ эканини кўрсатган.

Шу боис Неймар жамоага элита дивизионида қолиш учун ҳал қилувчи учрашувларда ёрдам бера олмайди.

Жорий мавсумда бразилиялик юлдуз «Сантос» сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Неймарнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 11 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг