locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар “Синсиннати” трансферида ҳафсаласи пир бўлди

Бразилиялик юлдуз фаолиятини юқори савияда давом эттиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар MLS вакили “Синсиннати” клубининг уни трансфер қилиш борасидаги ишларидан норози бўлиб қолгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Америка клуби футболчи вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаган бўлса-да, жараён кутилганидек тез кечмаяпти. Шу сабабли Неймар трансфер масаласидаги ишлар суст бориши туфайли ҳафсаласи пир бўлган.

Қайд этилишича, 34 ёшли футболчининг асосий мақсади — фаолиятини юқори савияда давом эттириш ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги фаолияти бўйича энг мақбул вариантни танлашдир. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган.

Маълумот учун, Неймар 2025 йилда “Сантос”га қайтган. Унинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг