locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар «Сантос» билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Бразилиялик юлдуз камида яна бир йил «Сантос»да тўп суради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, 33 ёшли вингер камида 2026 йил декабрига қадар «Сантос» сафида тўп суришда давом этади.

Аввалги меҳнат шартномаси 2025 йил 31 декабрига қадар мўлжалланган эди. Жорий мавсумда Неймар Бразилия чемпионатида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, бразилиялик юлдуз футболчининг ҳозирги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг