Неймар Олизе имзолаган футболкасини совға қилди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ўз кумири Неймар томонидан имзоланган футболкани совға сифатида қабул қилди. Бразилиялик футболчи махсус футболкани «Бавария»нинг «Унион Берлин»га қарши учрашувидан сўнг Олизега етказиб берди. Бу ҳақда 433 медиа платформаси эълон қилган видеода маълум бўлди.
Неймар футболкага Олизе учун махсус тилак ёзиб қолдирган. Совғани кўрган франциялик футболчи хурсандлигини яширмади ва бу айнан ўзи хоҳлаган футболкалардан бири эканини айтди. Неймар эса жавобан Олизедан ҳам имзоланган футболка олиш истагини билдирган.
Олисе бразилиялик юлдузнинг таклифини дарҳол қабул қилди. У «Бавария» футболкасига дастхат қўйиб, уни Неймарга юбориш учун топширди. Шу тариқа икки футболчи ўзаро имзоланган футболкаларини алмашди.
Маълумот учун, Олисе «Унион Берлин»га қарши Бундеслига учрашувида хет-трик қайд этди. «Бавария» мазкур баҳсда рақибини 7:0 ҳисобида мағлуб этди.