locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар оғир жароҳат олган Родригога далда берди

«Реал» ҳужумчиси узоқ муддатга сафдан чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши ўйинда (0:1) ўнг оёғидаги тиззасининг хачсимон боғламлари ва менискини йиртиб олган «Реал Мадрид» вингери Родриго Гоесга далда берди.

«Бугун мен учун энг маҳзун кунлардан бири. Родригонинг жароҳати ҳақида эшитганимда, кўз олдимдан бутун бир фильм ўтиб кетди. Ушбу жароҳат билан яшашдаги барча азоблар, қийноқлар ва қўрқувлар!

Менинг «ўнлигим», менинг ворисим (мен сени шундай атайман), сендан фақат бир нарсани сўрайман — руҳиятингни асра. Ҳозир атрофингга ўзиң яхши кўрган барча инсонларни йиғадиган вақт.

Сен айтганингдек, ҳозир бунга лойиқ эмасдинг, лекин Худонинг режаларига шубҳа қилишга биз киммиз?

Ука, сенга куч тилайман. Ишонсамки, сен қайтасан ва яна юқори чўққиларда парвоз қиласан. Сен мени қандай қўллаб-қувватлаган бўлсанг, мен ҳам ёнингда шундай тура оламан», — деб ёзди Неймар ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг