locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар муваффақиятли операция қилинди

Бразилиялик ҳужумчи жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг «Сантос» клуби матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида жамоанинг етакчи вингири Неймар медиал мениск узилиши сабаб ўтказилган артроскопик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бошдан кечирганини маълум қилди.

«Медиал менискдаги шикастланишни даволаш учун артроскопия амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди, футболчининг аҳволи яхши. Неймар бугун кундуз куни шифохонадан чиқарилади ва реабилитация жараёнини бошлайди. Тикланиш жараёни унинг физиотерапевти Рафаэл Мартини томонидан мувофиқлаштирилади», — дейилади баёнотда.

Ноябр ойида Неймар Сан-Паулу шаҳрида тиббий кўрикдан ўтган ва унда мениск шикастлангани аниқланган эди. Шундан сўнг у Бразилия чемпионатининг 37-турида «Жувентуде»га қарши баҳсда (3:0) майдонга тушиб, хет-трик қайд этди. Ушбу ғалаба «Сантос»ни қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан олиб чиқди ва жамоа олий дивизиондаги ўрнини сақлаб қолди.

Мавсум якунига кўра «Сантос» турнир жадвалида 47 очко билан 12-ўринни эгаллади. 33 ёшли бразилиялик футболчи мавсум давомида 28 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг