Неймар Марокашга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин — Романо
Бразилиялик ҳужумчи аввалроқ “Сантос” машғулотларида жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
“Сантос” ҳужумчиси Неймар Бразилиянинг Жаҳон чемпионати доирасида Марокашга қарши илк ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, мураббийлар штаби Неймар жароҳатдан ўз вақтида тўлиқ тика олиши ва Марокашга қарши старт ўйинида майдонга туша олишига шубҳа билан қарамоқда.
Қайд этилишича, футболчи икки ҳафта ичида жароҳатдан тўлиқ тикланиш учун бор кучини ишга солади, аммо boldir мушагидаги жароҳат уни июн ойи ўртасигача сафдан чиқариши мумкин.
Маълумот учун, миллий терма жамоалар фақатгина 1-июнга қадар ЖЧ-2026 учун якуний қайдномага ўзгартишлар киритиши мумкин.
Насрулло Каримов
Журналист