locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар футболдаги қайси қоидани ўзгартиришни хоҳлашини айтди

Бразилиялик юлдуз ҳозирда «Сантос» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Сантос» ҳужумчиси Неймар футболдаги айнан қайси қоидани ўзгартиришни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен офсайд қоидасини ўзгартирган бўлардим. «Ўйиндан ташқари ҳолат» фақат баландлатиб узатилган паслар вақтида амал қилиши керак. Агар пас оёққа ёки кўкрак қафасидан пастроқ даражада берилса, офсайд қайд этилмаслиги лозим», — дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.

34 ёшли футболчи 2025 йилнинг январ ойидан буён «Сантос» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Неймарнинг Сан-Паулу клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурaрнинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг