locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар фаолиятини якунлаши мумкин — манба

Transfermarkt портали бразилиялик юлдузнинг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар фаолиятини якунлаши мумкин — манба
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси ҳамда “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар профессионал футбол билан хайрлашиш вақти яқинлашаётганига шама қилди.

34 ёшли футболчи Cazé TV нашрига берган интервьюсида келажаги ҳақидаги қарорни юраги қачон буюришига қараб қабул қилишини таъкидлади.

“Олдинда нима бўлишини, келаси йили нималар кутаётганини билмайман. Балки декабрь ойи келса, футболни тарк этишни хоҳларман. Мен ҳозир ҳеч нарса режалаштирмай яшаш режимига ўтганман. Бу йил ‘Сантос’ учун ҳам, Жаҳон чемпионати сабабли Бразилия терма жамоаси учун ҳам жуда муҳим”, дейди Неймар.​

Неймар 2025 йилнинг январь ойидан буён “Сантос” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг якунига қадар мўлжалланган. У Сан-Паулу клуби сафида жами 254 та ўйинда майдонга тушиб, 147 та гол ва 71 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали бразилиялик юлдузнинг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг