Неймар Европага қайтмоқда
Бразилия терма жамоаси ҳамда “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Италиянинг “Интер” ва “Наполи” клублари 33 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Неймар жорий йилнинг 31 декабрида Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси якунлангач, 2025 йил қишида Европага қайтишни режалаштирмоқда. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттига нималарга қодир эканлигини исботлаб, миллий терма сафига қайтишга умид қилмоқда.
Футболчи 2025 йил январидан буён Бразилиянинг “Сантос” жамоасида ўйнамоқда. У ҳозирга қадар “Сантос” таркибида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 11 миллион еврога баҳолаган.