locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар дубль қайд этиб, «Сантос»ни мағлубиятдан қутқарди

«Сантос»нинг кетма-кет бешта ғалабадан иборат сериясига чек қўйилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар дубль қайд этиб, «Сантос»ни мағлубиятдан қутқарди
Фото: Getty Images

Бразилия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Сантос» ва «Фламенго» ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Учрашувда меҳмонлар Данило ва Лукас Пакета томонидан киритилган голлар эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Голлардан бирига собиқ ЦСКА ва «Динамо» футболчиси Хорхе Карраскаль голли узатма билан ҳисса қўшди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Неймар икки марта пенальтини аниқ амалга ошириб, «Сантос»га ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди.

Шу тариқа, «Сантос»нинг кетма-кет бешта ғалабадан иборат сериясига чек қўйилди. Жамоа 42 очко билан турнир жадвалининг саккизинчи ўрнида бормоқда. «Фламенго» эса 61 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.

Неймар Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 13 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг