locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар дубль қайд этди, «Сантос» ғалабани қўлдан чиқарди

«Сантос» 22 очко билан Бразилия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар дубль қайд этди, «Сантос» ғалабани қўлдан чиқарди
ФОТО: Getty images

Бразилия А сериясининг 2026 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган учрашувда «Сантос» ўз майдонида «Шапекоэнсе» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Сантос» сафида жамоа етакчиси Неймар икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. У ҳисобни 36-дақиқада Альваро Барреальнинг узатмасидан сўнг очди. Учрашув сўнгги дақиқаларида, мезбонлар 1:2 ҳисобида ортда бораётган пайтда, Неймар 89-дақиқада пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Шапекоэнсе»нинг голларига Марсиньо ҳамда «Сантос» ҳимоячиси Жоао Ананиаснинг ўз дарвозасига киритган автоголи сабаб бўлди.

20 турдан кейин «Сантос» 22 очко билан Бразилия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. «Шапекоэнсе» эса 10 очко билан 20-ўрин, яъни сўнгги поғонада қолмоқда.

Неймар эса жорий мавсум клуб миқёсидаги 16 та учрашувда 8 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг