Неймар Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олди
Карло Анчелотти футболчига имконият беришга тайёр.
ФОТО: Getty Images
«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибига киритилди. Бу ҳақда TNT Sports Brasil хабар берди.
Терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти футболчига имконият беришга тайёр, бироқ якуний қарор Неймарнинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Мураббий футболчининг тайёргарлик даражасини баҳолаш учун «Сантос» ва «Мирассол» жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда кузатиб боради.
Неймар «Сантос» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сан-Паулу клуба сафида у барча мусобақаларда жами 256 та ўйин ўтказиб, 149 та гол ва 71 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист