locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар: «Бразилия терма жамоасига қайтиш мен учун унутилмас кун бўлди»

Шотландияга қарши баҳсда у 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар: «Бразилия терма жамоасига қайтиш мен учун унутилмас кун бўлди»
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар миллий жамоа сафига қайтгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, бу кунни ҳаётимдаги энг алоҳида кунлардан бири деб аташим мумкин. Ҳар бир бола Бразилия терма жамоаси либосини кийишни орзу қилади, мен эса уни узоқ йиллар давомида шараф билан кийиб келдим. Жароҳат олдим ва жуда узоқ вақт майдондан четда қолдим. Қайтиш учун қаттиқ ҳаракат қилдим ва бугун, қарийб уч йилдан кейин, яна терма жамоа сафида майдонга тушишга муваффақ бўлдим.

Мен жуда бахтлиман ва ҳаяжондаман. Бу ҳисларни яна бир бор бошдан кечириш мен учун катта енгиллик бўлди. Мен учун қайғурган барча бразилиялик мухлисларга миннатдорлик билдираман. Шунингдек, оилам ва дўстларимга ҳам чин дилдан раҳмат айтаман», — деди Неймар Globo нашрига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг