locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига шама қилди

Пентакампеонлар Норвегияга қарши ўйинда имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. ЖЧ-2026 нимчорак финали доирасидаги Норвегияга қарши кечган учрашувдан сўнг бразилиялик вингер ҳис-ҳаяжонларга бой баёнот берди. Мазкур баҳс бразилияликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Неймарнинг ўзи эса захирадан майдонга тушиб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

«Мен ҳаракат қилдим, тинимсиз ҳаракат қилдим. Энди ҳаммаси тугади. Мен шу ерда бошлаган эдим, шу ерда якунладим ҳам», — дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда Globo нашри.

Бразилия терма жамоаси мусобақадаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 2010 йилдан буён миллий терма жамоа сафида жами 130 та учрашувда майдонга тушиб, 80 та гол урган ва 59 та самарали узатмани амалга оширган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг