locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар 2014-йилдан буён Жаҳон чемпионатларида энг кўп қоида бузилган футболчи бўлиб турибди

Бразилиялик юлдуз ЖЧ-2026да илк ўйинини ўтказиб улгурди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2014-йилдан буён Жаҳон чемпионатлари доирасида ўтказилган учрашувларда рақиблар томонидан энг кўп қоида бузилган футболчи ҳисобланади.

Мазкур давр мобайнида унга нисбатан бошқа ҳар қандай футболчига қараганда кўпроқ фол қайд этилган. Бу статистика Неймарнинг майдондаги юқори индивидуал маҳорати, тезкор дриблинглари ва рақиб ҳимоясига мунтазам босим ўтказиши билан изоҳланади. Шу сабабли ҳимоячилар уни тўхтатиш учун кўпинча қоида бузишга мажбур бўлишган.

Маълумот учун, 2014-йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Колумбияга қарши учрашувда Неймар оғир жароҳат олиб, умуртқа поғонасининг синиши сабаб турнирни муддатидан аввал тарк этишга мажбур бўлган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг