locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нега \"Манчестер Юнайтед\" Эдерсон трансферидаn воз кечди?

Қайд этилишича, Италия клуби Эдерсоннинг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммо йўқлигига ишонмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон трансферига бекор қилишга қарор қилган.

Манбага кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчининг тиббий кўригидан ўтиш жараёнида тиззасида муаммо аниқланганидан сўнг таваккаллик қилишни истамаган. Шу сабабли "Манчестер Юнайтед" трансферни якунламаслик ҳақида "Аталанта" раҳбариятини расман хабардор қилган.

Қайд этилишича, Италия клуби Эдерсоннинг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммо йўқлигига ишонмоқда ва футболчини янги мавсум учун жамоа сафига қайтаришга тайёр.

Шу тариқа, бир неча ҳафтадан бери музокаралар олиб борилган трансфер амалга ошмайдиган бўлди. Энди "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларга эътибор қаратади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг