«Нефтчи»нинг рақиби ўзгарди
“Нефтчи” — “Барс” (Қирғиз Республикаси) учрашуви эртага Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.
Фото: Нефтчи ПФК
Аввал хабар берганимиздек, Туркияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Нефтчи” жамоамиз ўқув-машғулот йиғини доирасида бир нечта ўртоқлик назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган эди. Жумладан, эртага Донецкнинг “Шахтёр” клубига қарши навбатдаги назорат баҳси белгиланган эди.
Бироқ номаълум сабабларга кўра, украиналиклар мазкур учрашувни ўтказишдан бош тортди. Шу сабабли жамоамиз раҳбарияти зудлик билан янги рақиб излашга киришди ва эртанги назорат учрашуви учун Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони — Иссиқкўл вилоятининг “Барс” клуби билан келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” — “Барс” (Қирғиз Республикаси) учрашуви эртага Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист