locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида мураббийлар штабини янгиламоқда

Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малака ли мутахассислар жамоамизга таклиф этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида мураббийлар штабини янгиламоқда
photo: Neftchi FK


“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мураббийлар штабини кенгайтириш ва кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малака ли мутахассислар жамоамизга таклиф этилди.

Аввалроқ жамоага Германиядан таклиф этилган мутахассис бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият бошлаган эди. Бу — Европа мактабининг замонавий ёндашувларини жамоамизга олиб кириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугундан эътиборан эса Қозоғистонда 4 карра чемпион бўлган, катта тажрибага эга мутахассис Виталий Галат “Нефтчи”нинг дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритишни бошлади. Галат ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли дарвозабонларни тайёрлаган, совринли ўйинларда ишончли ўйин кўрсатишга ўргатган, методикаси эса Марказий Осиё футболида юқори баҳоланган. Унинг тажрибаси дарвозабонларимизнинг техник ва тактик жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.

Photo: Neftchi FK

Шу билан бирга, жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик даражасини европача стандартларга мослаштириш мақсадида грек мутахассиси Антонио Сариоғлу билан шартнома имзоланди. Антонио 2018–2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида машҳур мураббий Эктор Купернинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. У терма жамоа футболчиларининг чидамлилик, тезлик, куч ва тикланиш жараёнларини илмий ёндашув асосида шакллантирган мутахассис сифатида танилган.

Photo: Neftchi FK


Клуб раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари билан уйғун келади — “Нефтчи” кучли, интизомли ва замонавий футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда.

Янги мутахассисларга ўз йўналишлари бўйича юксак натижалар ва муваффақиятлар тилаймиз. Уларнинг келиши жамоамизнинг бош мураббийи Исломбек Исмоиловга ёрдамчи мураббийлар сифатида профессионал ривожи, спорт натижалари ва янги мавсумдаги амбицияларига албатта ижобий таъсир кўрсатади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг