«Нефтчи» — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби
Ўйиндаги ягона гол Ратиньо ҳисобига ёзилди.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон Суперкубогида “Нефтчи” клуби “Пахтакор”га қарши баҳслашди.
Андижондаги “Бобур Арена” ўйингоҳида кечган беллашувда Исломбек Исмоилов жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперкубок соҳибига айланди. “Нефтчи” ўз тарихида илк бор бу совринга эга бўлди.
Ўйиндаги ягона гол Ратиньо томонидан биринчи бўлимда киритилди. Бу вазиятда “шерлар” дарвозабони Владимир Назаров хатога йўл қўйди.
Ўзбекистон Суперкубоги
"Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0
Гол: Ратиньо 17.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Мозговой, Ҳамдамов, Ибрагимов, Собирхўжаев, Ресан, Турдимуродов.
"Нефтчи": Эргашев, Цигер, Йўлдошев, Исмоилов, Искандеров, Перица, Ғофуров, Одилов, Жокич, Сайфиев, Ратиньо.
Розикжон Султонмуродов
Журналист