locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» янги футболчиларни таништирди

Шахсий рақам туширилган футболкаларни бевосита уларнинг қўлидан қабул қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» янги футболчиларни таништирди
Фото: Нефтчи ПФК

2026 йилги янги мавсум олдидан Нефтчи Фарғона клуби томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган таништирув маросими бу гал мутлақо янгича руҳ ва мазмунда ташкил этилди.

Аввалги йиллардан фарқли равишда, бу сафар янги аъзоларни таништириш шунчаки саҳна ва расмий тақдимот билан чекланиб қолмади. Маросим аввало меҳр-шафқат ва инсонпарварлик ғоялари асосида ўтказилди. Янги футболчилар ногиронлиги бўлган болалар билан бирга саҳнага чиқиб, шахсий рақам туширилган футболкаларни бевосита уларнинг қўлидан қабул қилишди. Бу эса тадбирга алоҳида самимият ва таъсирчанлик бағишлади.

Тадбир доирасида “Меҳр билан кучлимиз” ва “Биз биргаликда кучмиз” шиорлари остида жамоа ва болалар бир овоздан чиқиш қилишди. Шунингдек, футболчилар мастер-класс кўрсатишлари, болалар билан эсдалик суратлари ва совғалар улашиш жараёнлари ташкил этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг