locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» Виталий Левченко билан хайрлашди

2025 йил 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг "Нефтчи" клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» Виталий Левченко билан хайрлашди
Фото: Нефтчи ПФК

Виталий Левченко "Нефтчи" билан хайрлашди. Бу ҳақда фарғоналиклар расмий телеграм-канали хабар берди.

«Украиналик машҳур мутахассис, 2022 йилда "Нефтчи" раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Виталий Григоревич Левченко жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионлик даражасигача олиб чиқиш юзасидан қўйилган вазифаларни катта масъулият билан бажаришга киришди. Унинг бу қатъий меҳнати 2025 йил мавсумида ўз амалий натижасини берди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Виталий Григоревич бошчилигидаги жамоамиз "Қизилқум" билан бўлиб ўтган беллашувда ишончли ғалаба қозониб, муддатидан олдин Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

2022–2025 йиллар давомида унинг бошқарувидаги жамоа 106 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та ғалаба, 35 та дуранг ва 19 та мағлубиятни қайд этди.

2025 йил 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг "Нефтчи" клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу билан бирга, "Нефтчи"нинг мураббийлар штабида Виталий Левченко билан бирга фаолият юритган Анваржон Норқулов, Андрей Анненков ва Фаррух Бердиевларнинг ҳам шартнома муддатлари якунланди.

Жамоа раҳбарияти ва клуб аъзолари уларга ўтган давр мобайнида узоқ кутилган 24 йиллик орзуни рўёбга чиқаришдаги хизматлари, "Нефтчи" ва Фарғона футболи ривожига қўшган баракали ҳиссалари учун чин дилдан миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди.

Ҳаммаси учун сизга катта раҳмат, Виталий Григоревич!», - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг