locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» U-15 жамоаси халқаро турнир ғолибига айланди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» U-15 жамоаси халқаро турнир ғолибига айланди
Фото: Нефтчи ПФК

Жорий йилнинг 9-11 июн кунлари Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида 15 ёшли ўсмирлар ўртасида Халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон номидан Қосимов Жамолиддин бош мураббийлигидаги "Нефтчи" футбол академиясининг "Нефтчи" U-15 жамоаси иштирок этди.

Ушбу турнирда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз:

9 июн
"Нефтчи" U-15- "Барса" академияси 3:0

10 июн
"Нефтчи" U-15- AFIM академияси 4:0

11 июн
"Нефтчи" U-15- Абдиш-Ата 3:0


Турнирнинг энг яхши ўйинчиси номинациясида "Нефтчи" академиясининг футболчиси Иброҳим Тўхтасинов, турнирнинг тўпурари эса Саидмахмудхон Маҳмудов, деб эътироф этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг