locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» - «Сурхон». Устунлик кимда?

Учрашув соат 15:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» - «Сурхон». Устунлик кимда?
Фото: Нефтчи ПФК

Суперлиганинг 27-тур баҳсида севимли "Нефтчи" жамоамиз Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Статистикага назар ташлаймиз. "Нефтчи" жамоаси "Сурхон" клуби билан миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 31 марта тўқнашган бўлиб, бундан 20 тасида фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 10 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда "Сурхон" жамоаси ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. "Нефтчи"нинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган.Термизликларнинг ягона ғалабаси эса 1999 йилда 2:1 ҳисоби билан якун топган. Умумий тўплар нисбати 72-23 фарғоналиклар фойдасига.

Фарғонада кечган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича

15.06.2024.
"Нефтчи"-"Сурхон" 1:1
22.10.2023.
"Нефтчи"-"Сурхон" 1:1
12.11.2022.
"Нефтчи"-"Сурхон" 3:0
19.06.2004.
"Нефтчи"-"Сурхон" 3:0
19.04.2003.
"Нефтчи"-"Сурхон" 2:0

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 27-тур доирасидаги "Нефтчи"-"Сурхон" беллашувини Ғайрат Жўраев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув соат 15:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг