locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» — «Қизилқум» учрашувини кўриш учун стадион ва шаҳар марказида йирик мониторлар ўрнатилади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» — «Қизилқум» учрашувини кўриш учун стадион ва шаҳар марказида йирик мониторлар ўрнатилади
Фото: Нефтчи ПФК

Суперлиганинг 29-тури доирасида "Нефтчи" ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу беллашувда охирги тур натижаларидан қатъий назар мамлакат чемпиони аниқланиши кутилмоқда. Шу боис ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқори.

Мухлисларимизнинг катта талабини инобатга олган ҳолда, вилоят ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти ташаббуси билан "Истиқлол" стадиони (Автотураргоҳ) ҳудудида иккита, шаҳар марказида ва Эcо шаҳар амфитеатрида биттадан йирик монитор ўрнатилади.

Ушбу мониторлар орқали кўп сонли футбол ишқибозларимиз учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг