«Нефтчи» футбол академиясида 2 нафар хорижлик мураббийлар иш бошлади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур хорижлик мураббийлар билан учрашди.
Фото: Нефтчи ПФК
Фарғона шаҳрида “Нефтчи” футбол академияси ўз фаолиятини бошлаб, айни пайтда ёш футболчилар гуруҳлари шакллантирилмоқда. Академияга халқаро тажрибага эга мутахассислар — латвиялик Эдгарс Кленаускс ҳамда украиналик Александр Близнюк жалб этилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур хорижлик мураббийлар билан учрашиб, академия фаолияти, ёш футболчиларни тайёрлаш тизими ва келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.
Учрашувда Фарғона вилоятида футболга қизиқувчи ёшлар сонининг кўплиги, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, профессионал футболчиларни тайёрлаш ҳамда ҳудудни мамлакатнинг етакчи футбол марказларидан бирига айлантириш асосий вазифа экани таъкидланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист