locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома имзолади

Футболчи "Палмейрас" академиясида тарбияланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома имзолади
ФОТО: Getty images

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси Элит баҳслари олдидан мудофаа чизиғини кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа бразилиялик марказий ҳимоячи Микел Аугусто Модесто Рафаел дос Сантосни ўз сафига қўшиб олди.

23 ёшли футболчи янги мавсумдан бошлаб Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади. 190 сантиметр бўйга эга Микел Аугусто асосан марказий ҳимоячи позициясида тўп тепади.

Бразилиянинг Аваре шаҳрида туғилган футболчи "Палмейрас" академиясида тарбияланган. У клубнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаб, кейинчалик асосий таркибгача етиб борган ва Бразилия А Сериясида ҳам майдонга тушган.

Микелнинг фаолиятида терма жамоалар миқёсидаги тажриба ҳам бор. У Бразилия ёшлар терма жамоаси таркибида Ўзбекистон У-20га қарши учрашувда қатнашган.

Ҳимоячининг ёшлар футболидаги муҳим ютуқларидан бири 2023-йилги Панамерика ўйинларига тўғри келади. Микел Бразилия У-23 терма жамоаси билан мусобақада олтин медални қўлга киритган ва турнир давомида 4 та баҳсда иштирок этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг