locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» Боян Цигер билан икки йиллик шартнома имзолади

Сербиялик футболчи Фарғонада қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» Боян Цигер билан икки йиллик шартнома имзолади
Фото: Нефтчи ПФК

«Нефтчи» сафида ҳимоячи сифатида тўп суриб, нафақат мудофаа, балки ҳужумларда ҳам фаол иштирок этиб келаётган, ўзининг жанговар руҳи ва фидойилиги билан мухлислар меҳрини қозонган сербиялик тажрибали футболчи Боян Цигер фаолиятини «Нефтчи» сафида давом эттиради. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна икки йилга узайтирилди.

"Боян Цигер ўтган мавсумда жамоамиз таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, жами 2195 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, у ушбу ўйинларда 3 та гол муаллифига айланишга муваффақ бўлди.

Ишонамизки, Боян янги мавсумларда ҳам ўз меҳнати, тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган юксак мақсадлар — чемпионликни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонларда муносиб иштирок этиш йўлида катта ҳисса қўшади", — дейилади "Нефтчи" клуби тарқатган хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг