locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» Акбар Тўраев билан шартномани узайтирди

Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» Акбар Тўраев билан шартномани узайтирди
Фото: Нефтчи ПФК

«Нефтчи» таркибида бир неча йилдан буён дарвозани ишонч билан қўриқлаб келаётган, тажрибали ва фидойи посбон Акбаржон Тўраев янги мавсумда ҳам фаолиятини «Нефтчи» сафида давом эттирадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.

"Акбар Тўраев ўзининг тажрибаси ва майдондаги етакчилик фазилатлари жамоанинг чемпионлик даражасига кўтарилишида, шунингдек, клуб нуфузининг футбол оламида янада мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутмоқда.

Ишонамизки, Акбар Тўраев янги мавсумда ҳам ўз меҳнати ва маҳорати билан жамоамизга муносиб ҳисса қўшиб, мухлисларни ишончли ўйинлари билан хурсанд этишда давом этади", — дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг