locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неаполликлар «Челси» марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшилни ижарага олганини эълон қилди

"Наполи" таркибини янги футболчи билан кучайтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неаполликлар «Челси» марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшилни ижарага олганини эълон қилди
photo: Napoli FK

"Наполи" таркибини янги футболчи билан кучайтирди. Неаполликлар "Челси" марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшилни ижарага олганини эълон қилди. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Бадьяшил "Челси" сафида жами 71 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Франсуз ҳимоячи "Челси"га келгунга қадар "Монако" шарафини ҳимоя қилган. У айнан Монако клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Наполи" Италия А Сериясининг янги мавсумидаги илк учрашувини сафарда "Женоа"га қарши ўтказади. Неаполликлар ўтган мавсум чемпионатни иккинчи ўринда якунлаган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг