Назорат учрашуви. «Шўртан» Тожикистон клуби билан дуранг қайд этди
Тайёргарлик давом этмоқда.
Фото: Шўртан ПФК
Бугун “Шўртан” Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи синов назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси бўлди.
Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам фаол ва тартибли ўйин намойиш этди. Гарчи бахсда бир нечта голли вазиятлар юзага келган бўлса-да, томонлар дарвозани ишғол эта олишмади ва беллашув голсиз дуранг билан якунланди.
Асрор Алиқулов шогирдлари ушбу учрашув орқали жамоавий уйғунлик ва жисмоний ҳолатни синовдан ўтказиш имконига эга бўлишди.
Ғузорликларнинг Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини белгиланган режа асосида давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист