locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Назорат учрашуви. ОКМК «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Назорат учрашуви. ОКМК «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Андижон ПФК

Давралар оралиғида юзага келган танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган ОКМК Олмалиқда «Андижон» клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ўйин ўзига хос форматда – ҳар бири 35 дақиқа давом этган тўртта тайм шаклида ўтди. Голларга бой тарзда кечган баҳсда вакилларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг барча таймларида ОКМК ФК ташаббусни ўз қўлида ушлаб, рақиб ҳимоясига мунтазам босим ўтказиб турди. Тезкор ҳужумлар ва интизомли ўйин натижасида «кончилар» кетма-кет голлар уриб, якунда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Назорат ўйини.
26-июл.
«ОКМК спорт мажмуаси» стадиони.
ОКМК ФК — «Андижон» 5:1
Голлар: Акбар Ўктамов (45), Али Абдураҳмонов (49), (51), Ажак Риак (98), Рубен Санчез (139) — Дамир Темиров (27)

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг