Назорат ўйини. «Олимпик» ва «Арал» дуранг ўйнади
Фото: Олимпик ПФК
Про-лиганинг 3-даврасига ҳозирлик кўраётган “Олимпик” жамоаси “Арал”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўйинда дастлаб 6-дақиқада Юнус Ибргимов ҳисобни очди. 20-дақиқада нукусликлар сафада Жафар Баҳодиров мувозанатни тиклади. Орадан кўп вақт ўтмай Саддам Аҳмадов яна тошкентликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада Муҳаммадали Намозов гол уриб, дуранг натижа қайд этилишини таъминлади.
Назорат учрашуви
“Дўрмон” стадиони, 18:00
“Олимпик” 2:2 “Арал»
Голлар: Юнус Ибрагимов, 6, Саддам Аҳмадов 25 - Жафар Баҳодиров 20, Муҳаммадали Намозов 73.
Розикжон Султонмуродов
Журналист