Назорат ўйини. «Гулистон» «Сирдарё ФА» дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган «Гулистон» футбол клуби бугун «Сирдарё ФА»га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз нақ 9 та гол уришди.
Беҳруз Абдуллаев хет-трикка эришди. Шоҳназар Норбеков дублни расмийлаштирди. Азамат Абдуҳалилов, Алишер Собиржонов, Асилбек Умурзоқов ва Жавоҳир Неъматуллаев эса биттадан голга муаллифлик қилди.
Мураббийлар штаби ушбу баҳсда барча футболчиларга имконият беришди ва уларнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олишди.
Назорат ўйини
Гулистон – Сирдарё ФА 9:0
Голлар: Беҳруз Абдуллаев (3 та), Шоҳназар Норбеков (2 та), Асилбек Умурзоқов, Азамат Абдуҳалилов, Алишер Собиржонов, Жавоҳир Неъматуллаев.
Гулистон (1-бўлим): Сарвар Ҳусанов, Турдибек Оманов, Озодбек Раҳабов, Ихтиёр Тошпўлатов, Улуғбек Шарипов (кўрик), Муҳаммад Исаев, Азамат Абдуҳалилов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Асилбек Умурзоқов, Абдулазиз Неъматов, Шоҳназар Норбеков.
Захирадан майдонга тушганлар: Раҳимжон Абдуқодиров, Жавоҳир Назарқулов, Зуҳриддин Ибодуллаев, Исроил Маликов, Равон Ҳасанов (кўрик), Жасур Сайдазимов, Санжар Ёрбеков, Жавоҳир Неъматуллаев, Бобур Ёрбеков, Алишер Собиржонов, Беҳруз Абдуллаев.