locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Назорат ўйини. «Динамо» Самарқандда «Қизилқум»га мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Назорат ўйини. «Динамо» Самарқандда «Қизилқум»га мағлуб бўлди
Фото: Динамо ПФК

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, 4 сентябр куни «Динамо» жамоаси ўз майдонида «Қизилқум»га қарши назорат учрашуви ўтказди.

Назорат баҳсининг 10-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Улуғбек Ҳошимов ҳисобни очди – 1:0.

30-дақиқада навоийликлар Жаба Жигаурининг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар ўйинда устунлик қилган бўлса-да, учрашув якунида меҳмонлар қарши ҳужумда ўз вазиятларини голга айлантиришди – 1:2.

Назорат ўйини. 4 сентябр
«Динамо» - «Қизилқум» - 1:2
Голлар: Улуғбек Ҳошимов – Жаба Жигаури 30, Абдуалимов 85.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин (Сарвар Каримов, 46), Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Мақсудхўжа Аълохўжаев (Эдем Сейтвелиев, 34), Санжар Қодирқулов, Ратиньо, Дмитрий Плетнёв (Хислат Халилов, 62), Ричард Фрайдэй (Фирдавс Абдураҳмонов, 57), Жаҳонгир Абдусаломов (Абдулаҳаджон Ҳошимов, 75), Анваржон Ҳожимирзаев (85’), Улуғбек Ҳошимов (Беҳрузбек Облоқулов, 36).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг