locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Назорат ўйини. «Динамо» ОКМК билан дуранг қайд этди

«Динамо»нинг Тошкентдаги дастлабки йиғини якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Назорат ўйини. «Динамо» ОКМК билан дуранг қайд этди
Фото: Динамо ПФК

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентдаги навбатдаги назорат ўйинида ОКМК клубига қарши майдонга тушди.

«Олимпия» стадионидаги майдонда бўлиб ўтган баҳсда бош мураббийлар – Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов асосий таркибдан ташқари, бир қатор ёш ўйинчиларни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Анваржон Ҳожимирзаев томонидан киритилган гол билан «динамочилар» ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, кўрикдаги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Олмалиқликлар Азиз Холмуродовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди – 1:1. Якунда баҳс дуранг натижа билан тугади.

Шу тариқа, «Динамо»нинг Тошкентдаги дастлабки йиғини якунига етди. Жамоа 16 январдан БААда йиғин бошлайди.

Назорат ўйини. 14 январ. Тошкент
ОКМК – «Динамо» - 1:1
Голлар: Азиз Холмуродов 50 – Анваржон Ҳожимирзаев, 42.
«Динамо»: Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Салим Мустафоев, Гиорги Бабалиев, Расул Йўлдошев, Драмане Салоу, Фирдавс Абдураҳмонов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Беҳрузбек Облоқулов, Хислат Халилов, Абдулаҳад Ҳошимов, Улуғбек Ҳошимов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг