locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Назорат ўйини. «Бунёдкор» «Қизилқум»ни мағлубиятга учратди

Учрашувда жамоалар жами 7 та тўп киритишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Bunyodkor FK

FIFA кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган жамоамиз бугун назорат учрашувида майдонга тушди.

«Қизилқум» билан куч синашган «қалдирғочларимиз» тўрт бўлимдан иборат баҳсда ғалаба қозонди.

Еттита гол урилган беллашувда Темурхўжа Абдухолиқов дублга эришган бўлса, яна иккита голга Музаффар Олимжонов ҳамда Фахриддин Муҳаммадов муаллифлик қилди.

Илёс Зейтуллаев бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур ўйинда аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Яъни, ўринбосарлар сафида ўзини кўрсатаётган ёшларга бугунги баҳсда имконият берилди.

Назорат учрашуви
«Бунёдкор» – «Қизилқум» – 4:3
Бош ҳакам: Тўрабек Суёнов.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (2 та), Музаффар Олимжонов, Фахриддин Муҳаммадов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг