locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий вилоятида футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Мазкур академия бир вақтнинг ўзида 154 нафар ёш футболчини қабул қилиб, уларни тайёрлаш имкониятига эга.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий вилоятида футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: ЎФА

Навоий вилоятида футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Нормат Турсунов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, мутасаддилар, фахрийлар, футболчи, мураббийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур академия бир вақтнинг ўзида 154 нафар ёш футболчини қабул қилиб, уларни тайёрлаш имкониятига эга. Мажмуа таркибида замонавий ётоқхона, футбол майдонлари, спорт зали ва ўқув бинолари мавжуд. Ушбу масканда янгидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замон талабларига мос тарзда жиҳозланган ҳамда фойдаланишга топширилган.

ЎФА раҳбарияти, шунингдек, вилоят футбол мактабида ёш тарбияланувчилар учун яратилган имкониятларни ҳам кўздан кечирди. Футбол мактаблари шуғулланувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ўзбекистон чемпионати” иштирокчилари билан учрашув ташкил этилди. ЎФА раҳбарияти улар орасидан келажакда терма жамоаларимиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар етишириб чиқишига ишонч билдириб, уларга омад тилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг