Навоий футбол академиясида йил сарҳисоби тадбири бўлиб ўтди
Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида Навоий футбол академиясининг 2025-йил якунларига бағишланган йил сарҳисоби тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда футбол соҳаси вакиллари, спорт фахрийлари, тажрибали мураббийлар, академия тарбияланувчи ёш футболчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Хўжаев, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевлар ҳамда спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртозаев иштирок этиб, ёш футболчиларни ва уларнинг ота-оналарини йил давомида эришилган ютуқлар ҳамда кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этдилар.
Шунингдек, тадбирда йил давомида футбол соҳасида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, спорт фахрийлари, фидойи мураббийлар ҳамда иқтидорли ёш спортчилар тантанали тарзда тақдирланди.