«Навбаҳор»нинг марказий ҳамда захира стадионида мавсум олди тайёргарлиги қизғин бормоқда
Наманган вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда яқинлашиб келаётган футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Навбаҳор"нинг марказий ҳамда стадионида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Айни вақтда захира стадионида чим ётқизиш ишлари якунланиб, суғориш давом этмоқда. Асосий стадион ўйин майдонида эса чим босишга тайёргарлик давом этмоқда.
Вилоят раҳбари таъмирлаш ишларини тезлатиш, футболчилар ҳамда мухлислар учун замонавий шароит яратиш лозимлигини таъкидлаб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.